Фото: Микрокредитбанк
Микрокредитбанкда ягона МФОга ўтиш ишлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда банк бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби департаменти директори Жўрабек Сагдуллаев маълум қилди. Эндиликда банклараро амалиётларда унинг ягона МФОси - 00433 билан фаолият олиб боради.
Ж.Сагдуллаевнинг маълум қилишича, мижозларга сифатли ва замонавий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида, хорижий консалтинг компанияси “PricewaterhousCoopers“ билан ҳамкорликда банк стратегия ишлаб чиқилди. Унда банкнинг технологик инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда банк операцияларини марказлашган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бунда банкнинг барча бизнес жараёнлари ва хизматлари мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлиши асосий мақсад қилинган. Шу асосда жорий қилинган ягона МФО технологияси бир вақтнинг ўзида мижоз ва банк учун қатор афзалликларга эгалиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Айни пайтда Микрокредитбанк тасарруфидаги 20 та Банк хизматлари офиси, 119 та Банк хизматлари марказлари ягона МФОга ўтиш жараёнларини муваффақиятли якунига етказилди.
Бунда, Марказий банк томонидан ҳар бир БХМ, БХО лар учун берилган локал кодлари эвазига банкнинг банк марказлари сони жами 139 тага ажратилиб, ҳар бир БХМ (БХО)лар даромад харажатлари алохида баланс кўринишга келтирилди.
Қайд этилишича, операцион харажатларни камайтириш нуқтаи назаридан “Микрокредитбанк” АТБ тизимида зарарда ишлаётган БХМ (БХО) лар фаолиятини тугатишда ортиқча харажатларсиз амалга ошириш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали мижоз банкнинг исталган бўлимидан очилган ўз ҳисобрақамларини эркин тасарруф қилиш имкониятига эга бўлади, мижоз банкнинг бир бўлимидан исталган бошқа бўлимига ўтганида унинг ҳисобрақамлари ўзгармайди, фақат мижоз ўтган ҳудуд ходимларига унинг ҳисобрақамлари билан ишлаш ваколати берилади. Шунингдек, мижоз банкнинг бир ҳудуддаги шоҳобчасида бошлаган жараённи (масалан, кредит олишда) ушбу банкнинг исталган бошқа ҳудуддаги бўлимларида давом этириш имкониятига эга бўлади.
Мижозлар томонидан бозор талабидан келиб чиқиб мижозларга қулай жойларда тезкорлик билан савдо нуқталари ташкил этиш, манзилини ўзгартириш ва қайта ташкил этиш имкониятини беради ҳамда банк трансформациясигача бўлган самарасиз тармоқланган бошқарув тизимидан юқори самарали марказлашган бошқарув тизимига ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди
Устав капиталини оширмаган бешта банкнинг операциялари чекланган ─ Мамаризо Нурмуратов