Октябрда муаммоли кредитлар миқдори деярли ўзгармади

23.11.2023 06:39

1 064

Октябрь ойи давомида банк тизими кредит портфели ҳажми қарийб 8,9 трлн сўмга ўсди, муаммоли кредитлар миқдори эса 51 млрд сўмга камайди.

Фото: minfin.com.ua

Марказий банк 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига банкларнинг кредит портфели ҳамда ундаги муаммоли кредитлар улуши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, октябрь ойида жами банк тизими кредит портфели 8 трлн 881 млрд сўмга кўпайган. Ушбу ўсиш асосан давлат банклари ҳиссасига, аниқроғи Ўзмиллийбанк (+2 331 млрд сўм), Агробанк (1 431 млрд сўм) ва Халқ банки (703 млрд сўм) га тўғри келган. Шунингдек, Ипотека банк (744 млрд сўм), Капитал банк (655 млрд сўм), Ҳамкор банк (322 млрд сўм), Ипак йўли банк (359 млрд сўм) ва Ориент Финанс банк (490 млрд сўм)да кредит портфели ой давомида бошқа банкларга нисбатан миқдорий жиҳатдан кўпроқ ўсган.

Банк тизимида муаммоли кредитлар миқдори ой давомида 51 млрд сўмга, унинг кредит портфелидаги улуши эса 0,08 фоизгагина камайди. Давлат банкларидан фақат Бизнесни ривожлантириш банки (+333 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+105 млрд сўм) ва Асакабанк (+75 млрд сўм)да муаммоли кредитлар ой давомида кўпайган. Шунингдек, бошқа банклар орасида фақат Ипотека банкда (-602 млрд сўм) муаммоли кредитлар миқдори камайган, бошқа банкларда эса катта ўзгариш кузатилмаган.

Теглар:

#муаммоли_кредитлар#статистика#NPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган