Капиталбанк Кузатув кенгаши таркибини кенгайтиришга қарор қилди

21.11.2023 06:43

1 173

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Жорий йил 17 ноябрь куни бўлиб ўтган Капиталбанк акциядорларининг умумий йиғилишида банк Кузатув кенгаши таркиби ўзгарди, шунингдек Кузатув кенгаши аъзолари сонини 9 тага етказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Фото: Капиталбанк

17 ноябр куни бўлиб ўтган “Капиталбанк” АТБ акциядорлари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгаши таркибини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва унинг янги таркиби тасдиқланди.

Хусусан, Бахрам Қодиров “Uzum” экотизимининг директорлар Кенгашига ўтиши муносабати билан Кузатув кенгаши аъзолигини тарк кетди. Аввал банкда корпоратив маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган Анурбек Худайберганов, олдин бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келган Кирилл Маркевич ва илгари Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Нодирбек Халбековлар қўшимча равишда “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгашига сайланадилар.

Банк кузатув кенгаши, бизнинг назаримизда, бу - унинг стратегияси, тамойиллари ва мақсадларининг аксидир, – деди “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов. — Кузатув кенгаши таркибига кирувчи ҳамкасбларимиз аллақачон банк ривожи, унинг хизматлари ва имкониятлари, унинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганлар. Ишончим комилки, улар ўзларининг янги лавозимларида банк, мижозлар ва умуман олганда молия тизимини ривожлантириш учун янада кўпроқ меҳнат қилишлари мумкин.

Кузатув кенгашининг 9 кишига кенгайтирилиши унинг назорат функцияларини кучайтириши ва энг муҳими, устувор стратегик лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириши, эндиликда уларнинг ҳар бири Кузатув кенгаши аъзоларидан бири томонидан назорат қилиниши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши таркибига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

Капиталбанк матбуот хизмати

Теглар:

#капиталбанк#Uzum_bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган