Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари япониялик ҳамкорлар билан учрашди

Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари япониялик ҳамкорлар билан учрашди

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Термиз шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Япониянинг Ямагата университети вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Банк Бошқаруви вакиллари, Ямагата университети ҳузуридаги "Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот" маркази директори, профессор Тадаши Онодера, доцент Татсухито Сугаои, “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” директори ўринбосари Б.Низомов, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори Н.Ҳайдаров иштирок этган мулоқотда тадбиркорларни ўқитиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14-центябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институтсионал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ худудларда ташкил этилаётган “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да тадбиркорларни қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида самарали ўқитишни ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.  

Хорижлик ҳамкорлар тадбиркорларни бизнесга ўқитиш бўйича Япония тажрибаси ҳақида сўзлаб бердилар. Профессор Тадаши Онодеранинг фикрича, тадбиркорларни ўқитиб, кейин уларга кредит бериш амалиёти яхши самаралар беради. Хусусан, бунда берилган кредитларнинг қайтарилиши юқори бўлади. Иккинчидан, тадбиркорлар томонидан янги иш ўринларининг яратилиши мамлакат миқёсидаги ижтимоий муаммолар кўлами қисқаришига имконият туғдиради. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мулоқот давомида ўрта муддатли офлайн шаклда ташкил этиладиган амалий ўқув курсларини “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Ямагата университети ҳузуридаги “Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот” профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида амалга ошириш бўйича режалар белгиланди.

Япониялик меҳмонлар ҳоким ёрдамчилари орасидан танланган 30 та номзоддан 10 тасини саралаб олиб, уларни япон тажрибаси асосида ўқитиш таклифини билдирдилар.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Учрашув якунида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузуридаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ва Ямагата университети ҳузуридаги “Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот” маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузишга келишилди.

Банк ахборот хизмати

×