Фото: Марказий банк
Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти 15 ноябрь куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон Миллий банки томонидан ташкил қилинган Қозоғистон миллий валютасининг 30 йиллигига бағишланган XI Қозоғистон молиячилар Конгрессида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов нутқ сўзлади.
Хусусан, Мамаризо Нурмуратов сўнгги уч йил ичида дунё бир қатор зарбаларга дуч келганини таъкидлади. Айнан шу пул-кредит, фискал сиёсат, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик ролининг аҳамиятини биринчи ўринга олиб чиқдилар.
“Агар илгари Марказий банклар анъанавий тарзда биринчи навбатда пул-кредит сиёсати билан шуғулланган, фаолиятининг аосан ҳамма нарсани назорат қилишга қаратилган, унинг барча механизмлари инфляцияни жиловлашга қаратилган бўлса, бугунги кунда молиявий барқарорлик масаласи ниҳоятда муҳим бўлиб бормоқда ва Марказий банк нархлар барқарорлиги масаласи билан бир вақтда. молиявий барқарорлик билан ҳам шуғулланиши керак бўлмоқда”, — деди Ўзбекистон регулятори раҳбари.
М.Нурмуратовнинг таъкидлашича, ноаниқлик шароитида пул-кредит сиёсати ва кўрилаётган чора-тадбирлар инфляция ва иқтисодий фаолликка таъсир қилиши қанчалик кечикаётганини аниқлаш жуда қийин. Шу муносабат билан, ҳозирда минтақа марказий банклари олдида нарх-наво ва молиявий барқарорликни тиклаш, юқори инфляция кутилмалари фонида ишончни йўқотмасликдан ташқари, балки мустаҳкамлаш вазифаси турибди.
“Бугун барчамиз инфляция жараёнларида юқори барқарорлик ва чидамлиликни кузатмоқдамиз. Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиқиб айтаманки, биз йиллик инфляция даражасининг 9 фоизига эришдик ва бу бизнинг прогнозларимиз доирасида бўлди. Лекин, шуни таъкидлаш керакки, базавий инфляция даражаси ҳали ҳам умумий инфляциядан тахминан 0,6 % бандга юқоридир. Бу шуни кўрсатадики, биз ўз операцион воситаларимиз ёрдамида ушбу механизм орқали ҳам бизнес ҳам аҳолининг инфляцион кутилмаларини маълум даражада камайтиришга эришишимиз керак. Шу муносабат билан, инфляция ва пул бозорига нисбатан юқори маржа фоизга қарамай, биз жорий йилнинг март ойидан бошлаб асосий ставкани етарлича чекловчи - 14 фоиз даражасида ушлаб турибмиз”, — деди Мамаризо Нурмуратов.
Ўзбекистон Марказий банки раҳбари, шунингдек, ҳозирда юқори ноаниқлик ва ўзгарувчанлик туфайли, банкирлар ўз ишини режалаштиришда кўпроқ тўпланган маълумотлар ва ўзининг эксперт хулосаларига таянишга мажбур бўлаётганини, чунки бундай шароитда анъанавий таҳлил механизмлари ва усуллари ҳар доим ҳам ишламаслигини таъкидлади.
"Юқори ноаниқлик ва ўзгарувчанлик даврида пул-кредит сиёсатининг ўзи ноаниқлик манбаига айланмаслиги керак. Бизнинг ҳар бир қадамимиз ҳар томонлама текширилиши, сигналлар аниқ ва тушунарли бўлиши керак. Бизнингча, бугунги кунда нарх барқарорлигининг асосий муаммолари бир томондан, ички таклифнинг айрим таркибий қисмларининг қолоқлиги бўлса, иккинчи томондан - бюджет сиёсати чора-тадбирлари билан қўллаб-қувватланаётган ҳамда валюта бозорида кескинликни юзага келтириб бўлса-да, импорт орқали қондирилаётган ички талабнинг ортиши ҳисобланади. Бундан ташқари, энг муҳими, пул-кредит сиёсатида чекланган трансмиссиянинг мавжудлигидир. Айтганимдек, ҳақиқий фоиз ставкалари шундоқ ҳам юқори бўлганида, трансмиссия самарадорлигини ошириш бўйича ишлаш асосий ставкани оширишдан кўра муҳимроқ роль ўйнайди”, — деб тушунтирди Нурмуратов.
Мамаризо Нурмуратов ўз нутқида, шунингдек, иқтисодий фаоллик ўз вақтида қондирилмаган талабни ҳар томонлама қондириш учун зарур бўлган таклифни ярата олмаётган сегментларга қаратилаётган бир шароитда Марказий банкнинг функциялари нимадан иборат бўлиши ҳақида фикр билдирди.
“Агар таҳлил ўтказадиган бўлсак, шуни таъкидлашим керакки, турли шаклларда амалга оширилган кенг кўламли фискал рағбатлантириш, хусусан, миқдорий юмшатиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун субсидиялаш ва ишбилармонлик фаоллигини тиклаш каби чора-тадбирлар минтақамиздаги барча иштирокчиларнинг иқтисодий фаоллиги тез фойда олиб келувчи соҳаларда тўплана бошлади. Бу - қурилиш саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаси. Улар, шубҳасиз, кечиктирилган талабни тўлиқ қондириш учун зарур бўлган таклифни яратмайди ва шуни таъкидлашим керакки, бизда, хусусан, узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтирадиган ва ривожланаётган тармоқларнинг ўсиши пировард натижада истеъмол талабини қондиришга қаратилган бўлса-да, талаб омилларининг ўсиш суръатидан орқада қолади. Бундай шароитда Марказий банк нима қилиши мумкин? Бу ерда биз фақат макроиқтисодий ўсиш учун шароит яратишимиз мумкин - бу фақат инфляцияни прогноз қилинган чегаралар доирасида ушлаб туриш орқалигина амалга ошади. Бу макроиқтисодий барқарорликни яратишнинг ягона йўли”.
Мамаризо Нурмуратов жаҳон бозори парчаланиб бораётган бугунги кун ҳақида гапирар экан, минтақа мамлакатларига ишлаб чиқариш занжирларини яхшилаш, минтақавий ташқи савдо географиясини кенгайтириш ва диверсификация қилишни тавсия қилди. Марказий банк раҳбарининг фикрича, мамлакатлар жаҳон бозорининг тарқоқлигидан фойдаланиб, талабни тез ва ҳар томонлама қондириш, яъни таклифни кенгайтириш бўйича ўз муаммоларини хал қилиши керак.
"Шуни таъкидлашим керакки, биз пул-кредит сиёсатимиз ҳаракатларида заиф ўзгаришларни кўрмоқдамиз. Бу биринчи навбатда қониқтирилмаган талаб ва агентларнинг мантиқсиз хатти-ҳаракатлари ҳисобланади. Бу чекланган даромаддек кўринади, лекин айни пайтда ҳатто юқори фоиз ставкалари шароитида ҳам кредитларга катта қизиқиш бор. Бу ерда, албатта, қўшимча талабни оширишга қаратилган бундай ҳаракатларни чеклаш учун макропруденциал чораларни кўришимиз керак. Биз носоғлом молиялаштиришни чеклайдиган ва молиявий барқарорлик учун хавфларни камайтирадиган макропруденциал чоралар билан ишлашимиз керак. Иқтисодиёт сўнгги уч йил ичида юқори бюджет тақчиллиги шароитида ҳаётга мослашди, бу эса пул-кредит сиёсатига юк бўлди. Ва шундай шароитда биз фискал консолидация зарурлиги ҳақидаги позицияга содиқ қолишда давом этамиз ва иқтисодий фаоллик ўсиб бораётган шароитда келишилган солиқ-бюджет сиёсатини жорий этиш учун пул-кредит сиёсатининг овозини босқичма-босқич оширишимиз зарур”, — деди Мамаризо Нурмуратов сўз якунида.
Тасодифий хабарлар
Ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 млрд. сўмга кўпайди
Микрокредитбанк Бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган