Фото: Bankers.uz
Агробанк томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ассоциацияси томонидан муносиб баҳоланди ва банк "АCCА Approved Employer" — "АCCА тасдиқлаган иш берувчи" мақомини олди.
Мазкур мақом банк ходимларини МҲХС йўналишида ўқитиш ва ривожланиш имкониятлари билан таъминлашда расмий эътироф ҳисобланади ҳамда банкнинг иш берувчи сифатида халқаро мавқейини мустаҳкамлайди. Хусусан, "АCCА Approved Employer" мақоми банк учун халқаро ва маҳаллий мутахассислар бозорига эшикларни янада кенгроқ очиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантириш имкониятини яратади.
“Агробанк” АТБ Республикамиздаги банклар ичида ACCA “Молиявий ҳисобот” йўналишида махсус сертификатга эга ходимлар сони бўйича етакчи бўлиш билан бир қаторда Марказий Осиёда мазкур мақомни олган етакчи банклардан бири ҳисобланади. Энди АCCА билан ҳамкорлик банк ходимларини ушбу йўналишда малакасини ошириш, шу жумладан, АCCА дастурида ўқишни давом эттириши учун янада кўпроқ имтиёзлар беради.
Тасодифий хабарлар
Йил якунида олтин-валюта захиралари 2,3 млрд. долларга кўпайди
Савдогарбанк қўшимча 100 млрд. сўмлик акцияларни эмиссия қилади
Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди
Учта банкка Қорақалпоғистондаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади - Президент фармони
Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган