Умиджон Хакимов Ипотека банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Умиджон Хакимов Ипотека банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Умиджон Хакимов / Фото: Bankers.uz

Жорий йил 10 ноябрь куни "Ипотека банк" АТИБ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида бир қатор масалалар, шу жумладанун банк Кузатув кенгашининг янгиланган таркибини тасдиқлаш ҳамда банк бошқаруви аъзоларидан айримларини чиқариш ва бошқарув таркибига янги аъзони киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Хусусан, 2021 йилдан 2023 йил июнь ойига қадар банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, сўнгра банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ботиров, шунингдек 2018 йилдан банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джура Зулфукаровлар бошқа лавозимларга ўтиши муносабати билан бошқарув раиси ўринбосарлигидан озод этилган ва банк бошқаруви таркибидан чиқарилган.

"Ипотека банк" АТИБ бошқаруви раиси ўринбосари, Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозимига Умиджон Абдухаликович Хакимов тайинланган. Шунингдек У.Хакимов бошқаув таркибига ҳам киритилган. Баённомида У.Хакимов ўз вазифаларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг киришиши белгиланган.

Умиджон Хакимов 1971 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган (бакалвр). 2011 йил Лондон Бизнес мактаби (LBS) MBA дастури бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1999 йили "Ипак Йўли" АИТБ тизимида бошлаган. Ўзбекистондаги фаолият юритган "ABN AMRO Bank NB Uzbekistan A.O." (2006-2008), "Royal Bank of Scotland NB Uzbekistan CJSC" (2008-2011) банкларида, шунингдек "Азия Альянс банк" АТБ (2011-2021) бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.2021 йилдан 2023 йил бошига қадар "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

UPD: Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Джура Зулфукаров Ипотека банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.


×