InfinBANK "Samarkand Marathon"нинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди

InfinBANK "Samarkand Marathon"нинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди

Фото: InfinBANK

Ўтган дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрида бешинчи халқаро "Samarkand Marathon" хайрия югуриш марафони бўлиб ўтди. Марафонда InfinBANK тадбирнинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этди.

Фото: InfinBANK

Бу йил Samarkand Marathon икки кун давомида Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини хурсанд қилди. Кўпроқ иштирокчилар, хурсандчиликлар ва янада кўпроқ масофалар. InfinBANK жамоаси ҳам марафонга қўшилди ва стартларда қатнашди.

Дунёнинг 43 давлатидан келган 3000 дан ортиқ иштирокчилар ушбу катта тадбирнинг бир қисми бўлишди ва Самарқанднинг марказий кўчалари бўйлаб тарихий обидалар атрофида югуришди. Биринчи куни болалар учун ҳамда 2 км масофада скандинав юриш бўйича пойгалар, иккинчи куни эса 42,2 км марафон, 21,1 км ярим марафон, 10 км, 5 км ва 2 км пойгалари бўлиб ўтди. Шунингдек, "Samarkand Marathon" доирасида эшитиш ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун 2 км старт ўтказилди.

Марафонларда InfinBANKнинг 50 нафар ходими иштирок этди. Улар марраларга етиб келиб медалларни олгандан сўнг, бошқа иштирокчиларни - барабан ва қувноқ қўшиқлар билан қўллаб-қувватлашга давом этишди.

Фото: InfinBANK

"Samarkand Marathon" жамоаси ва ҳамкорларининг 2023 йилдаги хайрия миссияси болалар учун спорт майдончаларини қуришга қаратилди. InfinBANK соғлом ва фаол турмуш тарзини оммалаштириш, ички ва спорт туризмини ривожлантириш ғояларини доим қўллаб-қувватлайди.

InfinBANK жамоаси ҳар доим бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорлик учун доимо очиқ!

Ҳамкорлик асосида.


×