Фото: AVO Bank
“АVO bank” Акциядорлик жамиятининг акциялар пакетига эгаси “AVO.uz” МЧЖ ҚКнинг амалдаги акциядори ўз фаолиятини бизнеснинг бошқа лойиҳаларига йўналтирганлиги сабабли, “AVO.uz”даги улушини Руслан Адильбаевга сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Bankers.uz'га банк матбуот хизмати маълум қилди.
Руслан Адильбаев — Ўрта Осиё ва Россия молия секторида танилган малакали мутахассис. Унинг кўплаб мамлакатлардаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш бўйича юксак тажрибаси янги рақамли банк олдида турган мураккаб вазифаларни самарали бажара олиш салоҳиятидан далолатдир. - дейилади хабарда.
"AVO.uz" янги инвесторининг фикрича, Ўзбекистон чакана молиявий хизматлар сектори катта салоҳиятга эга ва айни пайтда у фаол ўсиш босқичида. Бу, айниқса, жадал ривожланиб бораётган бугунги иқтисодиёт, IТ-технологияларнинг фаол татбиқ этилиши шароитида яққол сезилмоқда. Руслан Адильбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори сармоя учун энг жозибадор бозорлардан бири. Шуни инобатга олган ҳолда, тадбиркор "АVО bank"нинг барқарор тараққиёти учун молиявий ресурсларни йўналтириш ҳамда ўзининг чуқур тажрибасини татбиқ этишга тайёр.
Хабар берилишича, банк бошқарувчиси ўзгарганига қарамай, "АVО bank"нинг мақсад ва режалари ўзгармаган. Банк бундан буён ҳам Ўзбекистонда етакчи рақамли банкни шакллантириш бўйича фаол ҳаракатларини давом эттиради.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБнинг “Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа” совринини қўлга киритди
Искандар Турсунов Равнақ банкнинг асосий акциядорига айланди
Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади