Фото: InfinBANK
InfinBANK "Samarkand Marathon" миссиясига қўшилди ва хайрия югуриш мусобақасининг расмий ҳамкорига айланди.
Мамлакатимиздаги асосий югуриш тадбири – “Samarkand Marathon 2023” келаси дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бешинчи Халқаро хайрия югуриш марафони бутун дунёдан 2,5 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштиради.
Биринчи куни болалар ва 2 км шимолий (скандинав) юриш масофаси учун мусобақаларга старт берилади, иккинчи куни эса 42,2 км марафон, 21,1 км ярим марафон, 10 км, 5 км ва 2 км пойгалари бўлиб ўтади. Бу йил ташкилотчилар эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган инсонлар учун 5 км ва 2 км масофа бўйича ҳам янги тур қўшдилар. Мусобақа иштирокчилари тарихий обидалар ёнидан ўтиб, шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб югуришади.
Самарқанд марафони ҳар йили иштирокчиларга нафақат спорт тадбирлари, балки концертларни ўз ичига олган қизиқарли маданий дастур билан ҳам хурсандчиликлар улашади. Бундан ташқари, марафон доирасида фоод-соурт ва фото зоналар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
"Samarkand Marathon" жамоаси ва ҳамкорларининг 2023 йилдаги хайрия миссияси болалар учун спорт майдончаларини қуришга қаратилган.
Бу йил InfinBANK'нинг 50 нафар ходими югуриш мусобақаларида иштирок этади. Банк ҳар доим бундай тадбирлар ва соғлом турмуш тарзи ғояларини қўллаб-қувватлайди – ўз футбол жамоасига эга, шунингдек, шаҳар мусобақалари ва бошқа спорт тадбирларида мунтазам иштирок этиб келади.
Тасодифий хабарлар
Муаммога айланган имтиёзли кредитларнинг ярмидан кўпи Халқ банки ҳиссасига тўғри келади
Назоратчи-кассир банкдан 32 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштирган
Трастбанкда “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди