Трастбанк "Бутунжаҳон жамғариш куни" тадбирларида фаол иштирок этмоқда

31.10.2023 10:09

941

Трастбанк вакиллари ЎзМУ, Гулистондаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ҳамда Жиззахдаги Самбҳрам университети ёшларига молиявий саводхонлик бўйича очиқ дарслар ўтди.

Фото: E-AUKSION

Ҳар йили 31 октябрь куни дунё бўйлаб "Бутунжаҳон жамғариш куни" нишонланади.

Марказий Банк ташаббуси билан "Бутунжаҳон жамғариш куни" доирасида ташкил этилаётган тадбирларда "Трастбанк" фаол қатнашмоқда.

Фото: Трастбанк

Хусусан, Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари ва Жиззах шаҳридаги Ҳиндистоннинг Самбҳрам университети ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети талабалари учун ўтказилган очиқ дарсларда Трастбанк масъуллари томонидан молиявий режалаштириш, рақамли моливайий саводхонлик, банкда турли жамғарма операцияларини амалга ошириш, кредит ва унинг мажбуриятлари каби мавзулар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Фото: Трастбанк

Жонли мулоқот, қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган очиқ дарсларда жамғаришни тўғри режалаштириш, молиявий барқарорлик формулалари каби мавзулар юзасидан берилган маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Фото: Трастбанк

Очиқ дарсларда фаол қатнашган талаба-ёшлар Трастбанкнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фото: Трастбанк

Теглар:

#тошкент#трастбанк#бутунжаҳон-жамғариш-куни

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган