Фото: Bankers.uz
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Марказий банк ушбу ҳолатларга йўл қўйганлиги учун “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ, 21 та тижорат банкига нисбатан чораларини қўллаган, хусусан 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилган ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилган.
Хабарда қайд этилишича, истеъмолчилар банк хизматларидан фойдаланиш бўйича оқилона қарорга келишлари учун тижорат банклари истеъмолчиларга банк хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Тасодифий хабарлар
Халқ банкининг Андижон вилоятидаги ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани
150 миллион сўмдан ортиқ онлайн транзакциялар "шубҳали" деб топилиши белгиланмоқда
Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари — банклар кесимида
Туронбанк мобил илова орқали "пул ўғирлаган" шахслар юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $180 млнга кўпайди