AloqaBank "Талаба картаси" лойиҳасини тақдим қилди

AloqaBank "Талаба картаси" лойиҳасини тақдим қилди

Фото: AloqaBank

ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги очилишида AloqaBank'нинг "Талаба картаси" янги рақамли лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсади олий таълим соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, талабаларнинг замонавий рақамли ахборот олиш билан биргаликда молиявий хизматлар учун шароит яратишга қаратилган.

Фото: AloqaBank

"Талаба картаси" лойиҳаси бир вақтнинг ўзида талаба гувоҳномаси, таълим муассасаси ва кутубхонага рухсатнома, VISA тўлов тизимидаги банк картаси, онлайн тўловлар учун восита, транспорт картаси (АТТО) каби ҳизмат турларини ўз ичига қамраб олган. Шундай қилиб, "Талаба картаси" универсал восита сифатида турли хил рақамли хизматлар ва банк хизматларидан фойдаланиш учун бир қатор қулайлик ва имкониятларни ўзида мужассам этган.

Фото: AloqaBank

Бугунги кунда тажриба сифатида "Талаба картаси" лойиҳаси Тошкент молия институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ишга туширилди, лекин келгуси йилдан бошлаб лойиҳани бошқа олий таълим муассасаларида ҳам амалга ошириш режалаштирилган.

Фото: AloqaBank 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб AloqaBank, AloqaBusiness, AloqaVentures, AloqaActive, Zoomrad ва AloqaLeasing'ni ўз ичига олган Aloqa экотизимининг бир қисми ҳисобланади.

AloqaBank мижозлари учун янада рақамли қулайликларни кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Алоқабанк инновацион маҳсулотлари билан танишиш учун 24-27 октябрь кунлари ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 ҳафталигига ташриф буюриш мумкин.

×