Фото: ANORBANK
Ўзбекистонда илк бор банклар, банк хизматларини кўрсатишдан ташқари, ёш авлод таълим-тарбияси ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиб, eMaktab платформаси билан ҳамкорлик доирасида ўқувчиларни яхши баҳолар учун рағбатлантиришни бошладилар. “ANOR BANK” АЖ ва “Kundalik” МЧЖ ўртасида қўшма лойиҳа доирасида, томонлар ўзаро англашув ва ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. Лойиҳа шартларига кўра, ўқувчилар баҳо оладилар, ота-оналари эса уларни eMaktab платформасида купонларга алмаштириб, совринли ўйинда иштирок этадилар.
Фото: ANORBANK
Иштирок этувчи ота-оналар ANOR Black Mastercard банк картасига эга бўлишлари ҳамда eMaktab тизимига уланган бўлиши лозим. Уларнинг фарзандлари эса иложи борича кўпроқ яхши баҳо олишлари керак бўлади. “4” ёки “5” баҳо олган ўқувчи автоматик равишда тегишли 4 ва 5 балл олади. Натижада жами 100 баллни 1 та купонга алмаштириш мумкин. Ҳар бир купон совринли ўйинда қатнашиш учун 1 та имкониятни тақдим этади.
Фото: ANORBANK
Совринли ўйин 3 босқичда бўлиб ўтади
- 1-босқич 3 октябрдан 25 декабргача.
- 2-босқич – 1 январдан 30 мартгача.
- 3-босқич – 1 апрелдан 25 майгача давом этади.
Биринчи босқич совринлари:
- 10 та Apple iPhone 14 смартфонлари;
- 10 та Apple iWatch 8 смарт соатлари;
- 30 та Acer Aspire 3 ноутбуклари;
- 10 та Yandex.Станция смарт колонкалари;
- 40 та Samsung Таб А7 Lite планшетлари;
*Ҳар бир босқич учун 100 тадан совринлар ўйналади. Иккинчи ва учинчи босқичлар учун совринлар кейинроқ эълон қилинади.
Батафсил маълумотни 1290 рақами ёки ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Олтин-валюта захиралари апрель ойида 918 млн долларга кўпайган
Микрокредитбанк бош офиси биноси қайта сотувга қўйилди
Tenge Bank юридик шахслар учун имтиёзли хизматларни таклиф қилмоқда