Фото: Bankers.uz
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон тижорат банклари 2023 йилнинг 9 ойини жами 8 трлн 23 млрд сўмлик молиявий натижа билан якунлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 869,1 млрд сўмга кўп демакдир. 1 октябрь ҳолатига 4 та банк - AVO Bank (-35,0 млрд сўм) ҳамда фаолият бошлаганига унча кўп бўлмаган 3 та банк: Apex Bank (-13,5 млрд сўм), Ҳаётбанк (-8,6 млрд сўм) ҳамда Янги банк (-1,2 млрд сўм) фаолияти зарарда бўлган.
Соф фойда бўйича етакчи 10 таликдан иккита давлат банки - Ўзмиллийбанк (1244 млрд сўм) ҳамда ЎзСҚБ (590,2 млрд сўм) ҳамда 8 та хусусий ва бошқа банклар - Капиталбанк (1129,0 млрд сўм), Ҳамкорбанк (915,2 млрд сўм), Трастбанк (595,5 млрд сўм), Ипак Йўли банки (586,8 млрд сўм), Ипотека банк (457,0 млрд сўм), Ориент Финанс банк (452,2 млрд сўм), КДБ Банк Ўзбекистон (304,4 млрд сўм) ҳамда Давр банк (302,8 млрд сўм)лар ўрин олган. Қайд этиш керакки, Ҳамкорбанк, Капиталбанк, Ипак Йўли банк, КДБ Банк Ўзбекистон, Давр-банк ва Ориент Финанс банклар соф фойда кўрсаткичини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5-2 баробар ўстиришга эришганлар.
Ўтган йилнинг 9 ойлик якунида қарийб 115 млрд сўм зарарда бўлган TBC Bank бу йилги 9 ойликни 12,8 млрд сўм соф фойда билан, шунингдек, ўтган йил мос даврида 8,6 млрд зарарда бўлган Октобанк (Равнақбанк) бу йил 9 ойни 14,8 млрд соф фойда билан якунлаган. Ўтган йилга нисбатан соф фойдасини 21 баробарга оширган Анорбанк (95,3 млрд сўм) ни ҳам алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Айрим банкларда соф фойда миқдори ўтган йилга нисбатан кескин камайган. Масалан Ипотека банкда соф фойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 292 млрд сўмга, Бизнесни ривожлантириш банки (Қишлоқ қурилиш банк)да 283 млрд сўмга, Ўзмиллийбанкда 261 млрд сўмга камайиб кетган.
Инфографикалар: Bankers.uz
Изоҳ: Инфографикада ўтган йилги соф фойда миқдори кулранг (1-устунда) берилган. 2023 йилги соф фойда миқдори ўтган йил мос даврига нисбатан ошган бўлса устун яшил рангда, камайган бўлса қизил рангда берилган.
Тасодифий хабарлар
ZoodMall Ўзбекистонда маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш режалари билан ўртоқлашди
Микрокредитбанк раҳбарияти вакиллари Сирдарёдаги тадбиркор хотин-қизлар билан учрашди
Ўзсаноатқурилишбанк ва “UZCARD Ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди