InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигида эътироф этилди

InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигида эътироф этилди

Лондонда бўлиб ўтган "Oʻzbekistonlik" халқаро форумида Uzbekistan’s Club жамоаси ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигини тақдим этди. Унда InfinBank ҳам эътироф этилди.

Uzbekistan’s Club – бутун дунё бўйлаб муваффақиятли ўзбекистонликларни бирлаштириш, шунингдек, ўзбекистонликлар имижини тарғиб қилиш мақсадида яратилган глобал платформа. Лондондаги тадбирда ижодий жамоа ватандошларимиз ҳикояларини айтиб бериш ва янги тенденцияларни яратишга ёрдам берадиган журналнинг илк сонини тақдим қилди.

Журналнинг биринчи сонида муҳаррирлар ESG (Environmental, Social, Governance) маданиятини ривожлантириш ва йирик бизнесларнинг ижтимоий масъулиятига эътибор қаратишган. ESG ғоялари хайрия эмас, балки тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг масъулияти демакдир.

Фото: InfinBank

Миллий ТОП-7 ликка InfinBank'нинг "Матонат футбол" лойиҳаси кирди. Банк ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш марказига, оёқ-қўлларининг ампутациясидан сўнг ёки туғма патология туфайли ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатди.

2022 йилда InfinBank "Матонат. Машаққатли ғалаба" фильми яратилиши ташаббускори ва ҳомийсига айланган эди. Бу юртдошларимиз – ногирон-ампутантлар ўртасидаги дунёдаги энг номдор "Матонат" футбол жамоаси ҳақидаги ҳужжатли ҳикоя.

Фото: InfinBank

Банк ампутант футболчилар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати – Мустақиллик кубогини ўтказишда ҳам иштирок этди. Ушбу ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва чемпионатнинг бронза Кубогини қўлга киритиб қайтди.

InfinBank экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини қўллаб-қувватлайди ва бу каби ташаббусларни ривожлантиришда давом этади.


×