Tenge Bank “Қозоғистон маданий мероси” фестивалига таклиф қилмоқда

19.10.2023 06:41

952

Тадбир 20 октябрь Тошкентдаги “Наврўз” этнопаркида ўтказилади ва соат 17:00 да бошланади. Тадбир дастуридан фольклор ансамбллари ва санъат усталарининг чиқишлари, миллий либослар кўргазмаси, чавандозлар, миллий таомлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси ўрин олган.

Фото: Tenge Bank

Қозоғистон Халқ банкининг 100 йиллигини нишонлаш муносабати билан банкнинг Ўзбекистондаги шўба банки Tenge Bank қозоқ маданияти қадриятлари, халқ анъаналари ва халқ амалий санъати бирлигини тарғиб қилишга қаратилган “Қозоғистон маданий мероси” фестивалини ташкил этмоқда.

Тадбир 20 октябрь Тошкентдаги “Наврўз” этнопаркида ўтказилади ва соат 17:00 да бошланади. Тадбир дастуридан фольклор ансамбллари ва санъат усталарининг чиқишлари, миллий либослар кўргазмаси, чавандозлар, миллий таомлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси ўрин олган.

Кеча сўнгида меҳмонлар Қозоғистондан келган меҳмонлар – “Qagan” этно-ансамблининг чиқишларидан, шунингдек, Женисбек Пиязов ҳамда дирижор Алибек Кабдурахмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг концертидан баҳраманд бўлишади. Фестивалга кириш бепул.


Теглар:

#тенгебанк#қозоғистон#реклама

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган