10 баравар кўпроқ даромад — Uzum Bank 3-чорак якунлари тўғрисида ҳисобот берди

17.10.2023 05:22

1 108

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2023 йилнинг 3-чорагини Uzum Bank 17,4 млрд сўм фойда билан якунланди, бунда банкнинг фоизли даромадлари йил давомида қарийб 10 баробар (+957%), банк активлари 2,3 баробар, ўз капитали эса ўтган йилга қараганда 92 фоизга ўсди.

— Бу йил биз мижозлар базасини ривожлантириш, янги сервисларни ишга тушириш, масалан, Uzum Pay ва Uzum экотизимининг бошқа маҳсулотлари билан интеграция қилиш, шунингдек, ўсиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этишга фаол сармоя киритдик, - дейди Uzum Bank бошқаруви раиси Александр Филиппович. - Операциялар спектрининг кенгайиши ва ҳамкорлар сони, шунингдек банкнинг ликвидлигини самарали бошқариш туфайли биз фоизли ва фоизсиз даромадларни ошириш муваффақ бўлдик ва тўққиз ой якунига ўсиш темпини йўқотмасдан фойда олдик. Биз банк инфратузилмаси ва сервисларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этамиз ва уларни миллионлаб мижозларимиз учун янада қулайроқ қиламиз.

Бугунги кунда Uzum Bank капитали 243,6 млрд сўмни, банк активлари ҳажми эса 584,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Теглар:

#реклама#Uzum_bank#Uzum#ҳисобот

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган