Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил сентябрь ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 441 млрд сўмга камайди. Кредит портфели ҳажми 6,89 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва банк тизимининг жами кредит портфели 451,6 трлн сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши эса 3,73 фоизга етган (-0,16%).
Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,07 фоизга камайиб, 3,82 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Туронбанк (-57 млрд сўм), Асакабанк (-36 млрд сўм) ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк (-29 млрд сўм) ларда нисбатан камайган. Алоқабанк, Агробанкларда муаммоли кредитлар ҳажми кўпайган.
Давлат улуши устувор бўлмаган банклардаги NPL кўрсаткичи 0,38 фоизга камайиб, 3,32 фоизни ташкил қилмоқда. Ипотека-банк (-448 млрд сўм), Универсалбанк (-29 млрд сўм) ларда нисбатан кўпроқ муаммоли кредитлар ўсиши кузатилган.
Ипотека-банкда июль ва август ойларида NPL кўрсаткичи 1 трлн сўмдан кўпроққа ўсган бўлса, сентябрь ойида қарийб 450 млрд сўмга камайган.
Шу вақтга қадар муаммоли кредитлар улуши бўйича етакчи ўринда бўлган Avo bank (олдинги Ўзагроэкспортбанк) нинг NPL'и тўлиқ тозаланган.
Ҳозирда Octobank (83,33%), Гарантбанк (17,79%), Эрон Содерот банк (13,85%) ҳамда Мадад инвест банк (12,82%) да NPL кўрсаткичи 2 хонали рақамда қолмоқда.
Шунингдек, Ўзмиллийбанк (3,00 трлн сўм), Ипотека-банк (2,59 трлн сўм) ҳамда Халқ банки (2,14 трлн сўм) муаммоли кредитлар миқдори бўйича етакчи ўринда турибди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танлови эълон қилмоқда
Президент тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётганини танқид қилди
Равнақ-банк акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев қўлига ўтди