Марказий банк 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 31 млрд 39,3 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу 3,5 йиллик, яъни пандемия даври, 2020 йил март якунларидаги минимумнинг янгиланишидир.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари сентябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1 650,8 млн долларга камайган. Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 сентябрь ҳолати билан солиштирганда 1 309,5 млн долларга камайган. Валюта захиралари ҳозирда 7,39 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 369,7 млн доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда ХҲКБда, қолган 7,02 млрд доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Захира активлар таркибида монетар олтин 23,10 млрд долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 335,0 млн. долларга камайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 290 минг унцияга кўпайган.
Манба: Марказий банк
Марказий банк халқаро захираларнинг камайишига изоҳ бераркан, 2023 йилнинг сентябрь ойида олтин нархининг 1944,20 доллардан 1871,60 долларгача пасайиши туфайли захиралар 0,9 млрд долларга камайганини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Fitch Ratings Капиталбанкка "B" даражада рейтинг берди
Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?
Алоқабанк Кузатув кенгаши таркиби янгиланди