Бугун “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида HR соҳасида Ўзбекистонда энг муносиб иш берувчиларни маҳаллий, халқаро ва давлат корхоналари тоифаларига бўлиб ўтказилган “EMBRAS-2023” мукофотларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Фото: Агробанк
Тадбирда “Агробанк” АТБ томонидан кейинги йилларда трансформация жараёнларини тизимга жадаллик билан жорий этилиши натижасида бошқа йўналишлар қатори, HR соҳасида ҳам кўплаб ижобий ютуқларга эришилаётганлиги эътироф этилди.
Фото: Агробанк
Банкнинг HR соҳасидаги ислоҳотлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, “Истеъдодларни ривожлантириш” йўналишида муносиб тақдирланди.