Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи чораги давомида 12 трлн 217 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 трлн 874,6 млрд сўмга кўпроқ. Бу кўпайиш, асосан, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (+1,20 трлн сўм) ва банкларнинг ўз маблағлари (+1,36 трлн сўм) ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари ҳисобига шаклланган. Бирламчи уй-жойлар сотиб олиш (18 %лик ипотека кредитлар) учун йўналтириладиган Молия вазирлиги ресурслари эса ҳисобот даврида 687 млрд сўмга камайган.
Бироқ, кредитларнинг асосий қисми (56,6 фоизи) Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган бўлиб турибди. Шунингдек, 32,5 фоиз ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, тижорий шартларда ажратилган ипотека кредитларидан иборат.
Кредитларнинг 57 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга, 43 фоизи эса иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ажратилган.
Ипотека кредити истеъмолчиларининг 69 фоизи 31-50 ёш оралиғидаги мижозлар, 19 фоизи эса 18-30 ёш оралиғидагилар бўлган. 50 ёшдан ошган ипотека кредити истеъмолчилари 12 фоизни ташкил қилган.
Кредитларнинг 3,76 трлн. сўми Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган. Бошқа бирор ҳудудда ипотека кредитлари миқдори триллионга етмаган.
Манба: Марказий банк
Тасодифий хабарлар
Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди
"Гарант банк" АЖ нинг Амалиёт бошқармаси янгиланган офисда иш бошлади
Қишлоқ қурилиш банк UZCARD билан ҳамкорликда янги хизмат тақдимотини ўтказди
MKBANK томонидан Ўзбекистондаги энг йирик газобетон ишлаб чиқарувчи корхонага пресс-тур ташкил этилди
Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда