Тошкентда UZCARD Forum 2023 бўлиб ўтади

Тошкентда UZCARD Forum 2023 бўлиб ўтади

Фото: UZCARD

Жорий йил 26 октябрь куни "Intercontinental Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири бўлган UZCARD Forum бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотлчилари мамлакатимизнинг барча банк ва финтех соҳаларидаги етакчи компанияларни битта бизнес платформада бирлаштиришни кўзда тутган.

UZCARD Forum иштирокчиларига ўз бизнес ҳамкорлари тармоғини кенгайтириш учун қулай очиқ платформага айланади, шунингдек, очиқ мулоқотни йўлга қўйишга, финтех оламидаги тенденцияларни ўрганишга ёрдам беради. Тадбирнинг асосий ғояси - UZCARD ўз ҳамкорлари билан биргаликда интилаётган ўзаро манфаат бўйича очиқ мулоқотни ривожлантириш ҳисобланади.

Форумда глобал ҳамда Ўзбекистон банк сектори учун тенденциялар ва муаммолар, big data (маълумотлар базаси) билан ишлаш масалалари, банкларнинг рақамли трансформациясидан сабоқлар ва бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинади. Тадбир давомида UZCARD ва ҳамкорларнинг янги дастурлари тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Конференциянинг махсус меҳмонлари Ўзбекистон банк соҳаси экспертлари, шунингдек, таниқли хорижий компаниялар вакиллари бўлади, жумладан:

  • PWC;
  • "ЭКОПСИ";
  • McKinsey&Company;
  • "Дататех".

UZCARD Forum долзарб мавзуларда брифинглар, давра суҳбатлари, семинар ва тренинглар, шунингдек, халқаро маърузачиларнинг тақдимотларини ўз ичига олади. Тақдимотлар финтех секторининг келажакдаги ривожланиши, уни автоматлаштириш ва рақамлаштириш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.

Иштирок этиш, биринчи навбатда, банк соҳаси вакиллари ва финтех ташкилотлари ходимлари учун қизиқарли бўлади, чунки бу уларга ўз тажрибалари билан бўлишиш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос ривожланиши ва бизнес даражасини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ихтисослашган экспертларнинг тажрибаси ва фикрларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради.

Форум ташкилотчиси UZCARD савдо белгиси остидаги “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ ҳисобланади. Компания эквайринг фаолиятини, электрон тўловларни қайта ишлашни таъминлайди, шунингдек, банклар, тўлов ташкилотлари ва бозорнинг бошқа иштирокчиларини бирлаштирувчи провайдер сифатида ишлайди.

Форум ҳақида батафсил маълумотни тадбирнинг махсус веб сайти - forum.uzcard.uz ҳамда @uzcardforum телеграм каналида топишингиз мумкин.

Теглар:
×