InfinBANK кредит бериш тизими максимал соддалаштирилган, мижозларнинг банк офисига бориши талаб қилинмайдиган ва бутун жараёнда инсон омили минималлаштирилган InfinBLACK кредит картасини таклиф қилмоқда. Ушбу маҳсулотдан фойдаланишни бошлаган Тошкентдаги оддий мактаб ўқитувчиси Санжар кредит карта тўғрисида ҳикоя қилиб берди.
Салом! Менинг исмим Санжар. Мен Тошкентдаги оддий мактабда ўқитувчиман. Ўз уйимда аёлим, ўғлим ва ота-онам билан бирга яшайман. Пулим доим етарли бўлган, лекин баъзан, меҳнат таътили ёки байрамлар олдидан, молиявий эркинликни ҳис қилгим келади. Аёлимга гул буюртма қилиб, унинг самимий қувончини кўриш, ўғлимга зўр ўйинчоқ машина совға қилиш, ота-онамни эса денгиз бўйида дам олишга олиб бориш. Буларнинг барчасини молиявий билимларни ошириб, InfinBANK’нинг янги InfinBLACK кредит картасидан дадил фойдаланишни бошлаш орқали амалга оширса бўлар экан.
Кредит олганимдан кейин фойдаланиш шартлари билан танишиб чиқишга қарор қилдим – роса хурсанд бўлдим! Энди менда доимо қўшимча маблағ бор – уни вақтида қайтариш орқали устига қўшимча пул тўламайман. Демак, ушбу уникал фоизсиз кредит ҳақида тўқилмаган воқеани айтиб бераман.
Энди қўрқинчли эмас
Эсимда, илгари кредит олиш ҳақида ҳамма шундай дерди – хавфли, таваккал иш. Аслини олганда Америка фильмларидаги сюжетларнинг биздаги реалликка умуман алоқаси йўқ.
Лекин ҳаммаси ўзгарди!
Келажакдаги даромад ва харажатларни олдиндан айтиб бўлмаслиги хавотир уйғотиши мумкин. Кимдир ҳалигача кредитни ўз вақтида тўлай олмай қолишидан қўрқади. Аммо замонавий скоринг тизимлари потенциал мижозларнинг ишончлилигини аниқ баҳолаш имконини беради. Бунда фақат статистик маълумотлар ҳисобга олинади ва инсон омили умуман аралашмайди. Шундай қилиб, карталар бўйича даромад ва харажатларингизни баҳолаб, тизим барча мумкин бўлган рискларни ҳисобга олган ҳолда минимал кредит миқдорини аниқлайди.
Умуман олганда, мен аллақачон кредит шартлари билан танишиб чиқилса фойдали томонлари жуда кўплиги, рисклар эса деярли йўқлигини тушуниб етганман. Масалан, InfinBLACK кредит картаси шартларига амал қилган ҳолда мижоз 50 кунгача янгиланадиган фоизсиз даврга эга бўлади. Оддий сўз билан айтганда: сиз бутун кредит маблағларидан эвазига бир сўм ҳам тўламай фойдаланишингиз мумкин – бу ўзига хос фоизсиз кредит.
Кредитлар кўпинча узоқ муддатли – 5 йиллик, 10 йиллик мажбуриятлар, доимий стресс ва тўловлар ҳақидаги ўй-хаёллар сабаб безовталикни келтириб чиқаради. InfinBLACK – молиявий дўст. Сиз исталган пайтда ҳамма маблағни қайтариш, иловани ёпиш ва бошқа умуман кредит пуллари мавзусига қайтмаслигингиз мумкин. Айтганча, мобил иловада жараён билан боғлиқ барча тафсилотлар келтирилган ва бу фойдаланишни янада соддалаштиради, қанча пул қолгани, фоиз қўшилмаслиги учун кредит қачон қайтарилиши кераклигини кўрсатиб туради.
InfinBLACK – молиявий дўст
Айримлар фоиз ставкалари юқорилиги ва кредитлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар борлигидан безовталанишади, яъни кредит олиш қўшимча харажатларни келтириб чиқаради! Бу ерда эса ҳаммаси бошқача. Скорингдан кейин тизим сизга йиллик фоиз ставкаси ва кредит миқдорини таклиф қилади. Сиз шартларни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқига эгасиз. Кейинчалик олинган маблағлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мижоз суммани вақтида қайтариш орқали пулни фоизсиз ишлатиш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, кредитлар ҳақидаги барча маълумотлар фақат банк ходимлари тушунадиган кўплаб молиявий атамалар ва шартларни ўз ичига олгани туфайли қўрқув ва ишончсизлик пайдо бўлади. Айнан шунинг учун ҳам мен InfinBLACK кредит картаси билан боғлиқ ажойиб шахсий тажрибам ҳақида сўзлаб бердим.
InfinBANK билан чиндан ҳам қўрқинчли эмас. Сизга қандай қилиб янгиланадиган фоизсиз даврни олиш орқали барча рискларни бартараф қилиш ҳақида гапириб бераман.
Кредитга лаёқатлилик
Янги технологиялар шарофати билан кредит бериш тизими максимал даражада соддалаштирилди – банк офисига бориш, маълумотномалар йиғиш ва энг муҳими, илгари кредит олиш ёки олмаслигингизни ҳал қилган ходимлар билан мулоқотга киришиш шарт эмас.
Бугун барча жараёнлар онлайн форматда амалга ошади, инсон омили аралашмайди.
Кредитга ариза тўлдириш учун бир неча дақиқа кетади: идентификациядан ўтиш, кредит лимитини танлаш, иш жойи ҳақида маълумот киритиш ва ойлик маош картасини танлаш етарли. Аризангиз маъқулланган тақдирда тизим кредит шартлари – миқдори, муддати, фоиз ставкаларини тақдим этади. Пулларни олиш ёки шартлар сизга тўғри келмаган тақдирда рад этиш қарори сизда қолади.
Ҳал қилувчи кун – 20-сана
1 августда менга 20 млн. сўмлик кредитни йиллик 37,99% ставкаси билан тасдиқлашди. Ва мен ортиқча бир сўм ҳам тўламаслик учун пулларни фоизсиз давр тугагунга қадар қайтаришни мақсад қилдим.
Фоизсиз давр – бу фоизлар тўлаш шарт бўлмаган ва кредитдан бепул фойдаланиш мумкин бўлган вақт. Кредит маблағларидан фойдаланишда “нон саш” қоидасига амал қилиш муҳим.
Демак, фоизсиз давр қуйидагиларга татбиқ қилинади:
1. Онлайн тўлов
2. Мобил илова орқали хизматлар учун ҳақ тўлаш
3. Ўзбекистон бўйлаб терминаллар орқали товар ва хизматлар сотиб олиш
4. Бутун дунё бўйлаб терминаллар орқали товар ва хизматлар сотиб олиш
Яъни мобил илова орқали коммунал хизматлар, алоқа ва интернет учун тўлашда, бирон нарсани онлайн (Asaxiy, Uzum, Olcha, Amazon орқали) сотиб олганда сарфланган маблағ учун сизга фоиз ҳисобланмайди.
Фоизсиз давр қуйидагиларга татбиқ этилмаслигини тушуниш муҳим аҳамиятга эга:
- Карта, онлайн ҳамён ва ҳисобрақамларга ўтказмалар
- Банкомат ёки касса орқали нақд пул ечиш
- Кредитни тўлаш
- Валюта айирбошлаш
Ой ўртасигача “non cash” қоидасига амал қилдим ва кредит воситаларидан фойдаланганим учун менга фоиз ҳисоблашмади. Лекин 13 августда менга нақд пул керак бўлиб қолди – InfinBLACK картаси билан банкоматга бориб, 5 млн. сўм ечиб олдим. Бу амалиёт “cash” ҳисоблангани учун 13 августдан бошлаб менга ана ўша 5 млн. сўм учун фоиз ҳисоблашди. Бу кунига 5 204,11 сўм.
Агар пуллардан фақат “non cash” қоидасига кўра фойдаланганимда ортиқча харажат қилишимга ҳожат қолмасди. Бироқ, афсуски, 5 млн. сўмни картага 10 кун ўтиб қайтардим. Ҳисобланган фоиз – 52 041,1 сўм. Пулни қайтарганим заҳоти фоиз ҳисобланиши тўхтади.
Энди энг муҳими! InfinBLACK кредит картаси бўйича олган кредитингиз 50 кунгача янгиланадиган фоизсиз даврга тушиши учун кредит маблағини кейинги ойнинг 20-санасигача қайтариш керак. Менинг вазиятимда бу 20 сентябрь. Агар шу санагача барча маблағни картага қайтарсам, мен учун яна фоизсиз давр ишга тушади.
InfinBLACK яна кўпгина қизиқарли тафсилотлар ва афзалликларга тўла бўлиб, улар билан танишиб чиққач, доимо мамлакатимиз ҳудудида, жумладан, чет элда харид қилаётганингизда молиявий эркинлик ва қувончни ҳис қиласиз.