HUMO тўлов тизими кузатилаётган носозликлар бўйича маълумот берди

HUMO тўлов тизими кузатилаётган носозликлар бўйича маълумот берди

Фото: HUMO

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда HUMO карта эгалари ўз карталаридан мобил иловалар орқали тўловларни амалга оширишда ва карта балансини акс этишида муаммолар борлигини билдирган хабарлар тарқалди. Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими) мазкур вазият бўйича маълумот берди.

Компания хабарида айтилишича, "СМС-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият HUMO карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда бу масала билан тизим мутахассислари шуғулланмоқда ва яқин орада муаммо ҳал этилади.


Теглар:
×