“Асакабанк” АЖ Кенгашининг 2023 йил 28 сентябрдаги қарори мувофиқ, 19 октябрь куни банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш кун тартибидан 8 та масала ўрин олган:
- 2023-молия йили бўйича Асакабанкда аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш;
- Асакабанкнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил апрелдаги №05/1-29-22-сонли топшириғини кўриб чиқиш;
- “Асакабанк Кенгаши тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- “Асакабанк АЖ Бошқаруви тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- “Асакабанкнинг манфаатлар тўқнашуви вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомни бекор қилиш;
- “Асакабанк фойдасини тақсимлаш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомни бекор қилиш;
- “Асакабанк тизимида мол-мулкларни балансга қабул қилиш, реализация қилиш ва ҳисобини юритиш” Тартибини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилиши 19 октябрь куни банкнинг Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган бош офисида бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк кичик ва ўрта бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш бўйича матбуот анжумани ўтказди
Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди
HUMO карталаридан йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда
Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $745 млнга кўпайди