Фото: Молия вазирлигининг асосий биноси.
Молия вазирлиги бир қанча истиқболли лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда. Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Эркин фикрли, малакали ва рақобатли мутахассислар учун бир қанча жозибадор бўш иш ўринлари таклиф қилинган.
Хусусан:
🔹 Давлат қарз департаменти:
🔹 Молия вазирлиги Ғазначилиги Бюджет ижроси ва тўловларни бошқариш департаменти:
- Давлат бюджетининг Ғазна ижроси таҳлили ва ҳисоби бошқармаси бошлиғи;
- Давлат бюджетининг Ғазна ижроси таҳлили ва ҳисоби бошқармаси Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи бўлим бошлиғи ўринбосари;
- Ички аудит ва мониторинг бошқармаси Бизнес жараёнларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.
🔹 Макроиқтисодий ва фискал таҳлил департаменти:
🔹 Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти:
- Ипотека кредити бозорини молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси;
- Уй-жой давлат дастурларини мувофиқлаштириш, таҳлил ва мониторинг қилиш сектори бошлиғи.
🔹 Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти:
- Корпоратив бошқарув бўлими бошлиғи;
- Корпоратив бошқарув бўлими бош мутахассиси;
- Корпоратив бошқарув бўлими бош мутахассиси.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 12 августдан 21 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Тасодифий хабарлар
Навоийда биолаборатория ускуналари учун ажратилган 2,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилган
Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди
Навоийда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Агробанк “Samarkand Marathon” хайрия марафонида иштирок этди (фотогалерея)
Миллий банк I чоракда 231 млрд. сўм соф фойда олди