Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Бугун АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлари, Банк Кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди. Умумий йиғилиш кун тартибига мувофиқ, дастлаб банк номини ўзгартириш ҳамда Уставини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сонли қарори ва 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли қарорига мувофиқ, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташкил этилиши кўзда тутилиб, янги устувор вазифалар белгиланди. Бу вазифалар банк номини ўзгартириш ва банк Уставини тасдиқлашни талаб этади.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Умумий йиғилишда мазкур масала қизғин муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Банк номи "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ўзгартирилди ва банк Устави тасдиқланди, - дейилади банк хабарида.
Шунингдек, йиғилишда банкнинг "Банк акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисида"ги, "Банк Кузатув кенгаши тўғрисида"ги ҳамда "Банк Бошқаруви тўғрисида"ги Низомларни тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Низомлар тасдиқланди. Бундан ташқари акциядорлар банкнинг янги таркибий тузилмасини ҳам тасдидилар.
Тасодифий хабарлар
"Ипак Йўли" банки бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
2023 йилда P2P ўтказмалари ҳажми 56 фоизга ошди
"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари