Андижонда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

26.09.2023 05:41

1 397

Департамент хабарига кўра, бир нечта шахс 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш учун $22 000 маблағ сўраган.

Фото: Прокуратура департаменти

Андижон вилоятида тижорат банкидан 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришга уринган шахслар қўлга олинди. Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Департамент хабарига кўра, фуқаро И.А. ва бошқалар тадбиркор С.Я.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банкида ишловчи танишлари ёрдамида имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#андижон#фирибгар#имтиёзли_кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган