Марказий банк 1 сентябрь ҳолатида банк бозоридаги депозитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди.
Август ойида юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 1,1 бандга ортиб, 5,1 фоизни ташкил қилган.
Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкалари 0,1 фоизга кўтарилган - 5,2 фоиз.
Манба: Марказий банк
Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси август ойида 21,7 фоизни ташкил қилди. Июль ойида ушбу кўрсаткич 21,2 фоизни ташкил қилган эди.
1 сентябрь ҳолатида юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси бироз камайган — 17,1 фоиз даражаси (ўсиш +0,1 фоиз) қайд этилган.
Манба: Марказий банк
Тасодифий хабарлар
InfinBANK тақсимланмаган фойданинг яна 35 млрд. cўмини устав капиталини оширишга йўналтирмоқда
Finance TCI Капиталбанк акциялари назорат пакетини қўлга киритди
Бизнесни ривожлантириш банки БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди