Ўзмиллийбанк балансидаги 125,5 млрд сўмлик мол-мулклар Давактив ва ҳокимиятларга ўтказилади

19.09.2023 13:40

1 704

Timer  png5 дақиқада ўқилади
“Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорларининг жорий йил 7 сентябрдаги навбатдан ташқари йиғилишида банкнинг айрим активларини давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига бериш масаласи кўриб чиқилган.

Фото: Ўзмиллийбанк

“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ акциядорларининг жорий йил 7 сентябрдаги навбатдан ташқари йиғилишида банкнинг айрим активларини давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига бериш масаласи кўриб чиқилган ва ижобий қарор қабул қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги №ПҚ-168 – сонли Қарорига мувофиқ, банкнинг қуйидаги мулклари:

  • Андижон вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Савдо дўкони” 67 500 000,0 сўм баланс қийматида, “Савдо ва маиший бино иншоотлари” 270 000 000,0 сўм баланс қийматида ҳамда “Автомобилларга ёқилги куйиш шаҳобчаси” 569 500 000,0 сўм баланс қийматида;
  • Хоразм вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Бино ва иншоотлар” 535 500 000,0 сўм баланс қийматида, “Савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш биноси” 360 000 000,0 сўм баланс қийматида ҳамда “25 та хонадан иборат цех, дўкон, қоровулхона ва анжомхона бинолари” 891 540 085,64 сўм баланс қийматида;
  • Жиззах вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Сабзавот сақлаш омбори биноси” 720 000 000,0 сўм баланс қийматида;
  • Самарқанд вилоят филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Собиқ маъмурий бино” 214 350 631,71 сўм баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлиги балансига ўтказилган.

Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорига мувофиқ:

  • “Томди деҳқон бозори” савдо мажмуасини 3 309 267 552,0 сўм миқдорида Навоий вилояти Томди тумани ҳокимлигига;
  • “Тошкент механика заводи” АЖ даги 12 519 896 000,0 сўмлик 3 129 974 дона оддий акцияларини номинал қийматида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга;
  • “Кафолат суғурта компанияси” АЖ оддий акцияларини 4 159 974 980,00 сўм миқдорида Давлат активларини бошқариш агентлигига;
  • “Tashkent Palace New” МЧЖ устав фондидаги 100% улушини 39 620 581 761,10 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўрнатилган тартибда топширилганлиги маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорига мувофиқ “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан:

  • “Andijon Charm” МЧЖ устав фондидаги 9 830 109 272,10 сўм миқдоридаги 100% улуши баланс қийматида Андижон вилояти ҳокимлигига;
  • “Vodiy Muzqaymog`i” МЧЖ устав фондидаги 2 243 402 764,97 сўм миқдоридаги 100% улуши Андижон вилояти ҳокимлигига;
  • “Kinder Fruits” МЧЖ устав фондидаги 16 778 479 004,93 сўм миқдоридаги 100% улуши баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига;
  • “Зомин деҳқон бозори”нинг 9 064 688 341,2 сўмлик (баланс қиймати ҚҚС билан бирга) маъмурий бино ва очиқ павильонларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига;
  • \"Тошкент\" РФБ АЖ улуши миқдорида 2 837 854 077,12 сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига;
  • “Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ 21 502 305 473,36 сўм миқдоридаги улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўрнатилган тартибда топширилганлиги инобатга олинган.

Банк юқорида келтирилган активларини давлат бошқарув органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топширилган барча активларнинг 125 494 950 000,00 сўм миқдорига устав капиталини ўрнатилган тартибда камайтирилиши кўрсатилган. Активларни давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига топшириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушлари мутаносиб равишда камайтирилади.

Теглар:

#ўзмиллийбанк#NBU

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган