Муомаладаги пул массаси 200 трлн сўмдан ошди

Муомаладаги пул массаси 200 трлн сўмдан ошди

Марказий банк 2023 йил 1 сентябрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 12,64 трлн сўмга кўпайган ва 205 трлн 583 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Август ойида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилган.

Хусусан муомаладаги нақд пуллар миқдори ўтган ойда бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,22 трлн сўмга кўпайиб, 48,84 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Пул массасининг 31,71% (65,20 трлн сўм) миллий валютадаги муддатли ва жамғарма депозитлар, 23,76 % (48,84 трлн сўм) нақд пуллар, 23,15% (47,58 трлн сўм), 21,38% (43,96 трлн сўм) миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар ташкил қилади.


Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” (ПМСШҚ 2016) концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланган. М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади. 

Тор маънодаги пул массаси (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитларни олади.


×