Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларига қўйлиган валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда МБ бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов 16 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
15 сентябрь куни Марказий банк Банк назорати қўмитаси томонидан тижорат банкларига хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётлари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказилиши акс этган хат юборилган эди.
Валюта операциялари бўйича чекловлар 18 сентябрдан кучга кириши керак эди. Кечанинг ўзида, 15 сентябрь куни дастлаб Газета.уз нашри бу ҳақда хабар берди ва ушбу қарор ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинди.
Жамоатчилик реакцияси натижасида шанба куни, 16 сентябрь куни Мамаризо Нурмуратов (МБ Раиси), Бобур Абубакиров (Раис ўринбосари), Беҳзод Ҳамраев (Раис ўринбосари) иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида М.Нурмуратов Банк назорат қўмитаси томонидан кечаги қарор бекор қилинганини маълум қилди. Тижорат банкларига Б.Абубакиров имзоси билан юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида хабар ҳамда бу бўйича Марказий банк хати юборилди.
Тасодифий хабарлар
Туркистонбанкка бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди
Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
Tenge Bank'да бошқарув раиси ўзгарди