Фото: Марказий банк
Марказий банк сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида муҳокама бўлаётган, тижорат банкларига автокредитлар бўйича янги чекловлар жорий қилингани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккаличигини вужудга келтириб, мазкур йўналишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларини ошишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан, омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида, Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берганини маълум қилган.
Ўз навбатида, Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.
Марказий банкнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган барча банкларда автокредитлар ажратиш имкониятлари мавжуд ва амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, қонунчиликка асосан Марказий банк томонидан банклар фаолиятига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликлар аниқланганда, уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга белгиланган чекловларга риоя этиш талабларини кучайтириши айтилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди
InfinBANK'дан келажак кредит картаси - InfinBLACK!
Халқ банки чарм соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда