"Тенгебанк" АТБ бир қанча йўналишларда ёш мутахассисларни, хусусан 4 босқич талабаларини ишга таклиф қилмоқда.
Банк матбуот хизматининг ёзишича, банкда қуйидаги йўналишларда ишлайдиган мутахассисларга талаб бор:
- Банк секторини ўрганиш ва бизнес жараёнлари билан танишиш;
- Чакана бизнес йўналишидаги мижозларга хизмат кўрсатиш;
- Чакана хизматлар ва банк маҳсулотларини сотиш ҳамда харидорларни жалб қилиш.
Банк томонидан қўйилаётган талаблар:
- Маълумот: олий иқтисодий (банк иши, молия ёки математика йўналишларида тугалланмаган олий бўлиши ҳам мумкин);
- Аъло даражадаги мантиқий фикрлаш (тест синовлари орқали текширилади);
- Рус ва ўзбек тилларини билиш.
Молия ташкилоти томонидан
- Душанбадан жумага қадар соат 9:00 дан 18:00 га қадар бўлган иш жадвали;
- Барқарор иш ҳақи (амалиётни муваффақиятли тугаллагандан кейин);
- Иш жараёнидаги корпоратив таълим ва тренинглар;
- Банкда ривожланиш учун ажойиб имкониятлар;
- Молиявий саводхонликни ўрганиш, турли савдо нуқталарида ишлаш, ривожланиш дастурларида иштирок этиш, малака ошириш;
- Аҳил жамоа;
- Иш натижасига кўра ойлик рағбатлантириш (KPI);
- Амалиётни тажрибали банк мутахассислари қўлида ўташ имконияти ваъда қилинмоқда.
Қизиққан бўлажак банк ходимлари ўзлари тўғрисидаги маълумотномани (CV) ни hr@tengebank.uz манзилига юборишлари мумкин.
Хабарда бўш иш ўринлари сони ҳамда талабгорлар учун ойлик маош миқдори очиқланмаган.