ANORBANK юридик шахслар учун янги хизмат кўрсатиш тарифларининг ишга туширилиши билан бир қаторда янги “+” (Plus) депозитини жорий қилди.
Банк мижози бўлган юридик шахслар ўз молиявий маблағларини ушбу депозитга жойлаштиришлари ва депозит очилгандан сўнг дарҳол шартномага мувофиқ 2 фоизгача аванс олишлари мумкин бўлади.
“+” депозити бўйича мослашувчан фоиз ставкаси депозит миқдори ва муддатидан келиб чиқиб, мижознинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Фоизлар ҳар ойнинг 25-санасида ҳисобланадаи. Депозитни очилган кундан бошлаб 90 кундан ичида тўлдириш имконияти мавжуд.
Ушбу депозит бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Дмитрий Харченко: Халқ банки Ўзбекистоннинг етакчи молия муассасасига айланади!
HUMO тўлов тизими халқаро карталар амалиётлари учун Миллий шлюзни ишга туширди
Миллий банк I чоракда 231 млрд. сўм соф фойда олди
"Трастбанк"нинг ислом шариати асосида молиявий хизмат кўрсатадиган шўъба компанияси ўз фаолиятини бошлади
Микрокредитбанк ISO 9001:2015 Халқаро стандартларига мувофиқлиги қайта тасдиқланди