Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1" дан "Ва3"га оширди

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1" дан "Ва3"га оширди

Фото: Асакабанк

Маҳаллий банк тизимининг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланган «Асакабанк» АЖ давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотларга фаол иштирок этиб, молиявий институт сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанк билан 2008 йилдан буён самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида Асакабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1" дан "Ва3" га ва базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди, бу эса ўз ўрнида “Асакабанк” АЖнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Мазкур рейтинг оширилиши банкнинг молиявий кўрсаткичларини доимий равишда яхшилаб борилиши, банк рентабеллигини ошириш, муаммоли кредитлар улушини камайтириш ва капиталнинг юқори етарлилик даражасини сақлаб туриш бўйича олиб борилаётган доимий саъй-ҳаракатларидан далолат беради, ҳамда Асакабанкнинг маҳаллий бозордаги ҳиссаси 10% дан ортиқ улушига тўғри келиши, банкнинг ички бозорда алоҳида мавқеига эгалигининг яққол мисолидир. 

Маълумот ўрнида: Moody's халқаро миқёсда тан олинган рейтинг агентликларидан бири бўлиб, 1909 йилда АҚШда ташкил этилган. Агентлик йирик банклар, компаниялар, корпорацияларга кредит рейтингларини, шунингдек давлатларга суверен рейтингларни бериш билан шуғулланади.

×