Марказий банк 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 32 млрд 690,1 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари август ойида ўтган ойга нисбатан 958,5 млн долларга камайган. Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 август ҳолати билан солиштирганда 860,0 млн долларга камайган. Валюта захиралари ҳозирда 8,7 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 808,7 млн доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда ХҲКБда, қолган 7,89 млрд доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Захира активлар таркибида монетар олтин 23,43 млрд долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 410,5 млн. долларга, олтиннинг физик ҳажми 280 минг унцияга кўпайган.
Манба: Марказий банк
Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, олтин-валюта захираларида валюта қисмининг қисқариб бориши импорт ҳажмининг ўсиб бораётганилиги, пул ўтказмаларининг қисқарётганлиги шароитида миллий валюта курсини ҳимоя қилиб келингани билан изоҳланиши мумкин. Лекин валюта қисми энг кўп қисқарган ойда (хусусан августда) валюта курси кескин ошган.
Тасодифий хабарлар
"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди
Халқ банки ёрдам пули билан боғлиқ ёлғон хабарлар ҳақида огоҳлантирди
Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди