Марказий банк OZINTERPAY, Interpay Sys, WOOPPAY UZ ҳамда VENKON GROUP компанияларининг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди ва бу компанияларни тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.
Регулятор “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига асосан тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги туфайли ушбу қарорни қабул қилган.
2023 йил 5 майда рўйхатдан ўтган "Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги Марказий банк низомининг 6-боб 14-банди талабларига кўра, тўлов ташкилоти устав капиталининг энг кам миқдори 1 млрд сўмни, агар тўлов ташкилоти кенгроқ хизмат турларини (масалан, нақд пул маблағларини қабул қилиш, пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш) тақдим қилса, устав капиталининг энг кам миқдори 5 млрд сўмни ташкил қилади.
Тасодифий хабарлар
1 сентябрь ҳолатига Халқ банкидан эмиссия қилинган карталар сони қарийб 1,5 млнга етди
TBC Group Payme'нинг 100 фоизлик улушига эга бўлди
Евроосиё банки бошқаруви раиси ўзгарди