Эндиликда ANORBANK мобил иловаси орқали смартфонда QR-код яратиб, товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш мумкин.
QR-код ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилишнинг бундай усули операция тезлиги ва хавфсизлигини таъминлайди. Иловада тегишли QR-кодни автоматик тарзда яратиш орқали товар ва хизматлар учун банк пластик картасидан жисмоний фойдаланмасдан бир лаҳзада жойида тўловни амалга ошириш мумкин.
Ҳар ой бир миллиондан ортиқ одамлар ANORBANK мобил иловасидан фойдаланади. Бу тадбиркорларга Anor Merchant ҳамкорлик дастурига уланиш орқали қўшимча мижозлар оқимини жалб қилиш ва ўз товар ва хизматлари учун тўловларни амалга оширишда уларга қулайлик яратиш имкониятини беради.
ANORBANK янги иштирокчиларни ҳамкорлик дастурига қўшилишга таклиф қилади, бу эса уларга мижозлар томонидан осонлаштирилган тўлов усулидан фойдаланиш ҳамда товар ва хизматларни ANORBANK'дан муддатли тўловга сотиш имкониятини беради.
Anor Merchant ҳамкорлик дастури бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Муомаладаги нақд пул массаси июль ойида камайган
2022 йилда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ипотека кредитлари ҳажми ортган
Агробанк ва унинг лойиҳалари Tashkent Advertising Festival'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди