Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди

Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди

Фото: Ravnaq-bank

2023 йил 30 август куни “Ravnaq-bank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Жумладан, Кузатув кенгаши аъзолари С.З.Файзиев, Р.М.Камилджанов, Х.Х.Жумаев, У.А.Махмудов кенгаш таркибидан чиқарилди. Кузатув кенгашининг янгиланган таркибидан "Улуғбек Муслимов, Тахмина Закирова, Нажмиддинходжа Шарипов, Шуҳрат Пулатов ҳамда Азиз Ахраровлар ўрин олган.

Шунингдек, Алексей Максимов ҳамда Отабек Беганчевлар банк Бошқаруви аъзоси сифатида аффиланган шахслар рўйхатига киритилган.

Хабар берилишича, акциядорлар умумий йиғилишда шунингдек банк номини "Octobank" АЖ тарзда ўзгартириш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, акциядорлар томонидан банкнинг қўшимча чиқариши мумкин бўлган акцияларнинг миқдорини 300 млрд сўмга кўпайтиришга келишиб олинди. Бу эса банкнинг мавжуд шакллантирилган 200 млрд сум микдоридаги устав капиталини 500 млрд сумгача ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Искандар Турсуновнинг Равнақ банкдаги улуши 88,62 фоизга етгани ҳақида хабар берган эдик.

×