Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилмоқда.
Мазкур танловда банк иши, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича қуйидаги таълим муассасаларида бакалавриат (кундузги ўқиш шакли) сўнгги босқичида ҳамда магистратура йўналишларида таълим олаётган талабалар танлов асосида иштирок этади:
- Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;
- Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;
- Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
- Тошкент молия институти;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
- Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86% дан юқори), давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни (рус ва инглиз) энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.
АССА ва бошқа халқаро сертификатлар эгалари, Python (numpy, pandas, matplotlib) дастурлаш тилида, Data parsing (beautiful soup, selenium) дастурида, Power BI, Qlik платформаларида ишлай олувчилар, IELTS 7.0 даражаси соҳиблари ҳамда соҳага оид халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорларига қўшимча устунлик берилади.
Ҳужжатлар жорий йил 13 сентябрга қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумотларни ОТМнинг ректорати орқали олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Олмалиқ шаҳрида фирма раҳбари 2,3 млрд. сўм кредитни талон-торож қилгани аниқланди
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танлови эълон қилмоқда
Киберфирибгарликнинг янгидан янги шакллари — молиявий саводхонлик қанчалик долзарб?
Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн. сўм ечиб олган ходим қўлга олинди
Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди