Bankers.uz Ўзбекистонда давлат банклари бошқарув раислари эмланганми ва қайси вакцина билан эмланган деган саволга жавоб олиш мақсадида, Марказий банк ва давлат банкларидаги расмий манбалардан маълумот олишга ҳаракат қилди.
\n\nДемак, олинган маълумотларга кўра, Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ;вакциналардан бири ;билан тўлиқ эмланган.
\n ;
Мамаризо Нурмуратов
\nФото: gazeta.uz
Йирик банклардан бири - "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев "Спутник V" вакцинаси ;билан тўлиқ эмланган. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди.
\n\n\n\nСахи Аннакличев
\nФото: Банк матбуот хизмати
Йирик банклардан бири - АТ "Халқ банки" бошқарув раиси Шуҳрат Атабаев ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан эмланган. Бу тўғрисида маълумот банк матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
\n\n\n\nШуҳрат Атабаев
\nФото: Uzreport
Яна бир йирик банк - "Ипотека банк" АТИБ бошқарув раиси Элёр Иномжонов "Moderna" вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланган. Бу ҳақда Bankers.uz'нинг ;банкдаги расмий манбалари маълум қилишди.
\n\n\n\nЭлёр Иномжонов
\nФото: Банк матбуот хизмати
Шунингдек, "Туронбанк" АТБ бошқарув раиси Чори Мирзаев ;«ZF-UZ-VAC2001» ўзбек–хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. ;
\n\n\n\nЧори Мирзаев
\nФото: Банк матбуот хизмати
"Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаев "AstraZeneca" вакцинаси билан тўлиқ эмланганлиги ;маълум қилинди.
\n\n\n\nНодирбек Сайдуллаев
\nФото: asakabank.uz
"Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раиси Ориф Бўтаев ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган. Маълумот банкдаги расмий манбалар томонидан тақдим этилди.
\n\n\n\nОриф Бўтаев
\nФото: Банк матбуот хизмати
"Алоқабанк" АТБ бошқарув раиси Каммуна Ирисбекованинг ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлиги банк матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
\n\n\n\nКаммуна Ирисбекова
\nФото: aloqabank.uz
UPD: "Агробанк" АТБ бошқарув раиси Рустам Маматқулов Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бири билан эмланган.
\n\n"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ (Алишер Муратов) бошқарув раиси вакцина олиш учун қарши кўрсатмалар мавжуд бўлганлиги учун ушбу тадбирни маълум муддатдан сўнг амалга ошириши айтилди.
\n\nШунингдек, "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси ;(Алишер Мирсоатов) эмланганлиги тўғрисида маълумот олишни ҳозирчалик имкони бўлмади. ;
\n\nМаълумот тариқасида: ЎзР Меҳнат кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, корхона (ташкилот) ходими профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.
\n\nЭслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 2 август, душанба куни ўтказилган брифингда Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланганини маълум қилганди. Шунингдек, бугун ахборот манбаларида турли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг эмланганлиги борасида мақола эълон қилинганди.
\n