ANORBANK юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича янги тарифларни жорий қилди. Ушбу акция тарифлари бир қатор афзалликларга эга.
TRADE тариф режаси банкнинг савдо соҳасидаги мавжуд мижозлари учун махсус яратилган. Янги савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун TRADE-NEW тарифи таклиф этилади.
Ушбу тарифлар қуйидаги имтиёзларни ўз ичига олади:
- Ҳисоб қолдиғи бўйича 4% гача фоиз ҳисоблаш;
- Ҳисоб рақамни очиш - бепул;
- Жисмоний шахсларнинг карта ҳисоб рақамларига ўтказмалар учун комиссия – HUMO 0,4% ва UZCARD 0,7%;
- Интернет-банкдан фойдаланиш – бепул.
TRADE-NEW тарифи:
- Ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш - бепул
- Тўлов ҳужжати бўйича пул ўтказиш - тўлов суммасининг 0,1% + 1 000 сўм
TRADE тарифи:
- Ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш - 1 БҲМ
- Тўлов ҳужжати бўйича пул ўтказиш - 1000 сўм
Ушбу тарифларга 2023 йил 1 сентябрдан 2023 йил 30 ноябрга қадар уланиш мумкин, тарифларнинг амал қилиш муддати эса уланган кундан бошлаб 90 кунни ташкил этади*.
* Акция муддати тугагандан сўнг банк мижозлари банкнинг амалдаги тариф режалари – ОДДИЙ, ОПТИМАЛ, ТАНЛОВ бўйича хизмат кўрсатиш шартларини мустақил равишда танлаш имкониятига эга бўладилар.
Янги тарифлар бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Қишлоқ қурилиш банк “2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
"Давр банк"дан 15 млрд сўм ўғирлаган шахслар ушланди
Жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўлов тартиблари ўзгартирилмоқда
Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди