Фото: MKBANK
"Микрокредитбанк" АТБ Тошкент шаҳар бошқармаси ташкил қилинди ва кеча, 4 сентябр куни бошқарманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу бошқарма 2 та Банк хизматлари офиси, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 33 та банкомат орқали аҳолига барча банк хизматлари тақдим этади.
Бошқармада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар берилган бўлиб, унга кўра кейинги 6 ой давомида:
• ҳисобварақдан маблағ ўтказиш 6 ой давомида бепул амалга оширилади;
• тўлов терминалларидан (Humo, Uzcard) бепул фойдаланилади;
• корпоратив банк карталари бепул берилади.
MKBANK Тошкент шаҳар бошқармаси Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 110-уй манзилида хизмат қўрсатади.
Ҳозирда "Микрокредитбанк" АТБнинг ҳудудларда жами 59 та филиали, 12 та Банк хизматлари офиси, 75 та Банк хизматлари маркази, 300 дан ортиқ валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 164 та махсус касса, 260 та 24/7 тартибида ишловчи бўлимлари орқали аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Бундан ташқари бугунги кунда 310 мингга яқин юридик ва 1 483 мингдан ортиқ жисмоний шахслар банк хизматидан доимий фойдаланиб келишмоқда.
Тасодифий хабарлар
2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди
2025 йилда долларнинг йиллик ўртача курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда
Августда айрим депозитлар бўйича ўртача ставкалар кескин ортган