Фото: nis.egov.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил II ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.
Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:
- Очиқлик ва электрон иштирок;
- Электрон давлат хизматлари;
- Ахборот хавфсизлиги;
- Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
- Ташкилий масалалар.
Рейтингда Ўзбекистон тижорат банкларидан 10 та - Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Алоқабанк, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Халқ банки, Агробанк, Ўзмиллийбанк, Қишлоқ қурилиш банк ҳамда Туронбанклар иштирок этган. Баҳолаш натижаларига кўра, "Асакабанк" АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71.50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90.70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94.85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100.00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.
Тасодифий хабарлар
UZCARD'нинг 2023 йилдаги соф фойдаси 636 млрд сўмни ташкил қилди
Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади
Агробанк 310 млрд. сўмлик депозит сертификатлари чиқарди