Tenge Bank 500 та ўқувчига мактаб анжомлари улашди

Tenge Bank 500 та ўқувчига мактаб анжомлари улашди

Фото: Tenge Bank

"Tenge Bank" ўзининг Қозоғистондаги ягона муассиси - "Halyk Bank" АЖнинг 100 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида ўтказилган "100 хайрли иш" акциясини қўллаб-қувватлаб, бошланғич ва ўрта синф ўқувчиларига мактаб анжомлари совға қилди.

Совғаларни тузишда мактаб ўқувчиларининг эҳтиёжлари, хусусан ўқув қуролларининг тўлиқ тўпламда бўлиши ва рюкзакнинг енгиллиги инобатга олинди.

Фото: Tenge Bank

Tenge Bank'нинг мактаб тўпламлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Mehrli qo'llar "Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази" ННТ томонидан тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ тарқатилади.

Тўпламлар ўқувчиларга керак бўлган ҳамма нарсани ўз ичига олади: қалам қутиси, дафтарлар, қаламлар, фломастерлар, қайчи, бўёқлар, альбом ва Tenge Bank логотипи туширилган рюкзак. Бундан ташқари, байрамона кайфият учун мактаб кундалик ҳаётининг қизиқарли саргузаштлари билан стикерлар тўплами ҳам ишлаб чиқилган.

Фото: Tenge Bank

“Алоҳида қўллаб-қувватлаш, меҳр ва эътиборга муҳтож болаларга ёрдам бериш жуда муҳим. Бундай тадбирларда иштирок этиш болаларнинг қувончи, маънавий қониқиши кўринишида бир зумда ўз самарасини бериши билан қадрлидир. Янги ўқув йили бошланишига қадар 500 та комплект йиғиб, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистонга жўнатдик. Кўп йиллардан буён бутун Ўзбекистон бўйлаб оилаларга ёрдам бериб келаётган “Меҳрли қўллар” нодавлат нотижорат ташкилотининг кўмаги туфайли биз бутун мамлакат бўйлаб 500 та оиланинг ҳаётини осонлаштириб, ўқишга қўшимча мотивация яратдик”, — деди Tenge Bank АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Тавакалов.

Фото: Tenge Bank

Шундай қилиб, қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларни бироз хурсанд қилиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш ўқувчиларнинг мактаб ҳаётини янада осонлаштиради.

Фото: Tenge Bank

Маълумот тариқасида: Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ банки (Halyk Bank)нинг тўлиқ шўъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимли аҳамиятга эга банклардан бири ҳисобланиб, Halyk Group таркибига киради ва кенг мижозлар базаси ва мавжуд тармоққа эга Марказий Осиёдаги етакчи банклардан биридир.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субъектларига банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

×