"Xalq25 Quiz" ўйинларининг финал босқичи ўтказилди

"Xalq25 Quiz" ўйинларининг финал босқичи ўтказилди

Фото: Bankers.uz

Хабарингиз бор, сўнгги уч ой давомида Акциядорлик тижорат "Халқ банки" тизими ходимлари ўртасида "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинлари икки босқичли тарзда, банкнинг барча инфратузилмалари жойлашган ҳудудларда ўтказилди. Ўйинларда жами 220 га яқин жамоалар, 1300 дан ортиқ банк ходимлари иштирок этди.

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Аввал режалаштирилганидек, Мустақиллик байрами арафасида, аниқроғи 26 август куни ушбу интеллектуал баҳсларнинг ҳал қилувчи — финал босқичи бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган финал ўйини якунида Бош офиснинг "Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти" жамоаси ғолиб бўлди. Жамоа чемпионлик кубоги ҳамда 30 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Фото: Bankers.uz

Иккинчи ўрин Тошкент вилоятининг Зангиота филиали жамоасига, учинчи ўрин эса Қашқадарё вилоятининг Амалиёт жамоасига насиб қилди. Ушбу жамоалар мос равишда 24 млн сўм ва 18 млн сўмдан пул мукофотларига эга бўлдилар.

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Ҳар бир ўйинлари такрорланмас ҳиссиётларга бой ва юқори кайфиятда ўтган бу каби тадбирлар унда иштирок этган барча иштирокчилар учун катта хурсандчиликни туҳфа этиб, уларни янги марралар сари илҳомлантириши табиий. 

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

АТ "Халқ банки" жамоаси мазкур интеллектуал ўйинларни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Bankers.uz ижодий жамоасига, шунингдек ўз ташрифи билан финал ўйинини янада қизиқарли ўтишига ҳисса қўшган банк бренд-амбассадори Эркин Бозоровга ҳамда стендап-комик Миршакар Файзуллоевга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Фото: Bankers.uz

Тўлиқ фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилиш мумкин.

×