Марказий банк 2023 йил 1 август ҳолатига тижорат банкларининг депозитлари ҳамда банк бозоридаги депозитларнинг ўртача фоиз ставкалари тўғрисида маълумот тақдим этди.
Ҳисобот даврида жами депозитлар қолдиғи 208 трлн 370 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Депозитлар июль ойи давомида 5,48 трлн сўмга кўпайган.
1 август ҳолатига кўра, жисмоний шахсларнинг жами депозити 73 трлн 585 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Ой давомида жисмоний шахслар депозит омонатлари қолдиғи 832 млрд сўмга камайган. Хусусан, давлат банкларида 1 074 млрд сўмга камайган бўлса, хусусий банкларда 243 млрд сўмга кўпайган. Шунингдек, хусусий банклар орасида Ипотека-банк (-241 млрд сўм)да аҳоли омонатларининг камайиши кузатилган бўлса, ANORBANK (+558 млрд сўм), Капиталбанк (+336 млрд сўм) ва TBC Bank (+172 млрд сўм) ларда омонат қолдиғи кўпайган.
Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси миллий валютада 21,2 фоизни, чет эл валютасида эса 5,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Июль ойи якунига кўра, юридик шахсларнинг жами депозити 134 трлн 785 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Ўтган ойда юридик шахслар депозит қолдиғи 6,308 трлн сўмга ошган. Юридик шахслар депозити ўсиши, асосан, Ўзмиллийбанк (+2 387 млрд сўм), ЎзКДБ банк (+1 521 млрд сўм) ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк (+752 млрд сўм)ларда кузатилган.
Юридик шахслар бўйича ўртача фоиз ставкаси миллий валютада 17,0 фоизни, чет эл валютасида эса 4,0 фоизни ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарё вилоятининг иккита туманида жами 11,2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда
Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали
Андижонда паррандачилик учун имтиёзли кредитлар мажбурий тарзда битта фирмага ўтказилаётгани айтилмоқда
Халқ банки Ховос филиалидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди
Банк тизими бўйича 1 сентябрь ҳолатига муаммоли кредитлар статистикаси эълон қилинди