Июлда муаммоли кредитлар 1,44 трлн сўмга кўпайди

Июлда муаммоли кредитлар 1,44 трлн сўмга кўпайди

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил июль ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 1 трлн 440 млрд сўмга кўпайди. Кредит портфели ҳажми 6,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайган ва банк тизимининг жами кредит портфели 430,2 трлн сўмни ташкил қилмоқда. 1 август ҳолатига муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши эса 3,7 фоизга етган (+0,28%).

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,07 фоизга камайиб, 3,92 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Асакабанк (+193,0 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+87,3 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+87,3 млрд сўм) нисбатан кўпайган. Агробанк, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камайган.

Давлат улуши устувор бўлмаган банклардаги NPL кўрсаткичи 0,86 фоизга кўпайиб, 2,98 фоизни ташкил қилмоқда. Ипотека-банк (+1 017 млрд сўм), Капиталбанк (+45 млрд сўм), Трастбанк (+33 млрд сўм) ларда нисбатан кўпроқ муаммоли кредитлар ўсиши кузатилган.

Биргина Ипотека-банк муаммоли кредитлари миқдорининг (+1 017 млрд сўм) ойлик ўсиши NPL кўрсаткичи ҳисобот даврида кўпайган жами банклар муаммоли кредитлари миқдоридан икки баравар кўпроқ.

3 та банк — Ўзагроэкспортбанк (96,9%), Равнақ банк (80,5%) ҳамда Мадад инвест банк (14,9%) да NPL кўрсаткичи 2 хонали рақамда қолмоқда.

×